Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ерга ўта хавфли астероид яқинлашиб келмоқда

Ерга ўта хавфли астероид яқинлашиб келмоқда

NASA ташкилотининг Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази маълум қилишича, диаметри 960 метргача бўлган потенциал хавфли астероид 6037 (1988 EG) 23 август куни сайёрамиздан тахминан 6 миллион километр узоқликда учиб ўтади.

Бу ҳақда РИA «Новости» хабар бермоқда.

Осмон жисми билан Ер орасидаги минимал масофа 0,04 астрономик бирлик ёки деярли 6,1 миллион километрни ташкил этиши тахмин қилинмоқда. Aстероиднинг диаметри, олимларнинг фикрига кўра, 430 дан 960 метргача, объектнинг тезлиги эса секундига 14,25 километрни ташкил қилади.

Июн ойининг ўрталарида иккита йирик потенциал хавфли астероидлар - (488453) 1994 HD ва 2020 DB5 Ерга яқинлашаётгани хабар берилганди.

Қайд этилишича, астероидларнинг ўлчамлари 400 метрдан 800 метргача ўлчамни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг