Ереванга комик актёр ҳоким бўлди
Комик актёр Айк Марутян Арманистон пойтахти — Ереван шаҳрининг янги мэри этиб сайланди. «Life» хабарига кўра, кеча, 13 октябрь куни инаугурация маросими ўтказилиб, Марутян қасамёд қабул қилган.
«Менинг қадамим» сайловолди кампанияси блоки таркибига кирувчи Пашинян бошчилигидаги «Фуқаролик келишуви» партияси Ереван оқсоқоллар кенгашига сайловларда 81,06 фоиз овоз тўплаб ғолиб бўлди. Бу партия рўйхатини бошқариб келган актёр Марутян автоматик тарзда пойтахт мэрига айланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter