Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Туркияда қайси чеклов чоралари юмшатилганини маълум қилди

Эрдўғон Туркияда қайси чеклов чоралари юмшатилганини маълум қилди

Фото: «Tury.ru»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон коронавирус эпидемияси туфайли мамлакатда жорий этилган чеклов чоралари 10 июндан яна юмшатилишини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Туркияда карантин чоралари 1 июндан жиддий юмшатилди, ҳукумат шаҳарлараро сафарлардаги тақиқни бекор қилди, ресторанлар, бассейнлар, пляжлар, парклар, спортзаллар, болалар боғчалари очилди.

«Ресторан ва қаҳвахоналар энди ярим тунгача ишлаши мумкин (аввал 22:00 гача эди). 65 ёшдан ошган фуқаролар соат 10 дан 20 гача уйидан ташқарига чиқиши мумкин. 18 ёшгача бўлган болалар катталар кузатувида ҳар куни ташқарига чиқиши мумкин. Театр ва тўй салонлари 1 июлдан очилади», — деди Эрдўғон.

Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожанинг маълум қилишича, ўтган бир кеча-кундузда мамлакатда 989 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди, жами касалланганлар — 171 121 киши. 19 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди, жами вафот этганлар — 4711 киши.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг