Эрдўғон Россия ва Украина музокаралари нега муваффақиятсизликка учраганини айтди
Туркиянинг 2022 йил баҳоридаги Россия ва Украина ўртасида тинчлик мулоқот ўрнатишга уринишлари керакли қўллаб-қувватловни топа олмагани учун муваффақиятсизликка учради. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анталиядаги дипломатик форумнинг расмий очилиш маросимида маълум қилган.
«Мана, Анталияда Истанбул тинчлик жараёни бошланганди. Кейин тинчликка эришиш умидлари янги босқичга кўтарилди. Аммо, афсуски, керакли ёрдам кўрсатилмагани туфайли саъйи-ҳаракатларимиз зое кетди», — деди Эрдўғон ва можаронинг «учинчи йилига киргани» сабаби сифатида мулоқотнинг узилишини кўрсатди.
Туркия президентининг сўзларига кўра, можаро томонларини яраштириш учун тарихий имконият бой берилган.
Эрдўғон, шунингдек, мавжуд халқаро тизимни инқирозлар ва ҳарбий можароларни ҳал қилишда самарасиз деб атади ва Сурия, Яман, Ливия ва Украинадаги ҳарбий амалиётларни мисол қилиб келтирди. Унинг қўшимча қилишича, «қоидаларга асосланган ушбу тизимнинг яроқли эмаслиги энг кўп Ғазода яққол кўриниб турибди» ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва бошқа халқаро институтларни Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилишда чора кўрмаганликда айблади.
Аввалроқ Эрдўғон Туркия Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар майдонига айланишга тайёрлигини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter