Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон расман навбатдаги президентлик сайловига номзод бўлди

Эрдўғон расман навбатдаги президентлик сайловига номзод бўлди

Туркиянинг амалдаги давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон расман навбатдаги президентлик сайловига ўз номзодини қўйди. Бу ҳақда BirGün газетаси ёзмоқда.

Олий сайлов кенгашига Эрдўғон номзоди Адолат ва Тараққиёт партияси (АКП) ва Республикачилар альянси таркибига кирувчи Миллатчи Ҳаракат партияси (МҲП) вакиллари томонидан кўрсатилган.

Март ойи бошида Эрдўғон 2023 йил 14 майга белгиланган президентлик ва парламент сайловларига тайёргарлик кўришни бошлаш ҳақидаги фармонни имзолаган эди.

Туркияда 18 нафар сиёсатчи олий давлат лавозими учун кураш олиб бориш режаларини маълум қилган. Эрдўғоннинг асосий рақиби «Жумҳурият Халқ» партияси раиси Камол Қиличдорўғли бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, президентлик сайловида ғалаба қозониш учун давлат раҳбари лавозимига номзод 50 фоиздан ортиқ овоз тўплаши керак. Агар биринчи турда номзодлар 50 фоиздан кам овоз тўпласа, иккинчи босқич бўлиб ўтади, унда биринчисида энг кўп қўллаб-қувватланган икки номзод иштирок этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг