Эрдўғон: «Европани оғир қиш кутмоқда»
«Европани оғир қиш кутмоқда, Россия гази етказилишининг қисқариши — президент Путиннинг ўз мамлакатига қўлланган санкцияларга жавоби». Кеча Анқарадан Сараевога учиб кетиш олдидан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон шундай баёнот берди.
Эрдўғон дедики: «Европанинг жаноб Путинга муносабати, шунингдек, қўллаган санкциялари жавоб реакциясини келтирди. Россия етакчиси саломга яраша алик-берди — агар сиз нима қилсангиз, мен ҳам шундай қиламан».
«Путин ўз ихтиёридаги барча қурол ва дастакларни ишга соляпти. Табиий газ — энг асосий дастаги. Бундай бўлишини истамагандик, афсуски, қозонда бори чўмичга чиқади», — деди Туркия президенти.
Европа мураккаб қиш остонасида турганини таъкидлаган Эрдўғон Туркияда газ масаласида муаммо бўлмаслигини қўшимча қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter