Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон дарғазаб: нидерландиялик сиёсатчини жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда

Эрдўғон дарғазаб: нидерландиялик сиёсатчини жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда

Фото: «Posta.com.tr»

Бугун, яъни 27 октябрь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Нидерландия озодлик партияси етакчиси Герт Вилдерснинг хатти-ҳаракатлари устидан республика бош прокуратурасига арз қилди. Бу ҳақда «Anadolu» агентлиги хабар берди.

Аввалроқ Вилдерс «Twitter»да Туркия президенти карикатураси туширилган постни жойлаб, уни террорчи деб атаганди.

Агентликнинг маълум қилишича, Туркия президенти адвокатларидан бири Ҳусейн Айдин томонидан прокуратурага юборилган шикоятда Вилдерс томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилган карикатуранинг сўз эркинлиги тушунчаси билан ҳеч қандай алоқаси йўқлиги билдирилган. Эрдўғон нидерландиялик сиёсатчига қарши «Туркия президенти шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилишини талаб қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг