Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ер юзида қанча одам коронавирусни юқтиргани тахмин қилинмоқда

Ер юзида қанча одам коронавирусни юқтиргани тахмин қилинмоқда

Фото: «Ok.ru»

Ер юзи аҳолисининг тахминан 10 фоизи коронавирусни юқтириб олган бўлиши мумкин. ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар дастурини бошқарувчи Майк Райаннинг бу ҳақда айтган фикрларини «Reuters» эълон қилди.

Шу тариқа, сайёрамизнинг 90 фоиз аҳолиси хавф остида, деб ҳисоблайди у. Сайёрамизда тахминан 7,84 миллиард киши истиқомат қилади, бунинг 10 фоизи — 784 миллион киши.

«Ҳозир биз мураккаб даврга яқинлашяпмиз», — дея қўшиб қўйди Райан.

ЖССТ вакиллари, шунингдек, ташкилот коронавирус келиб чиқиш сабабларини аниқлаш билан шуғулланмоқда. Жумладан, бир нечта экспертлар текширув ўтказиш учун Хитойга юборилади.

Охирги маълумотларга кўра, дунёда 35 миллион киши коронавирусга чалинган. Бир миллиондан ортиқ киши ҳалок бўлди. Янги типдаги коронавирус чақирган COVID-19 пневмонияси тарқалиши илк бор 2019 йил декабрда Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилди. 11 март куни ЖССТ пандемияни эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг