Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ер аҳолиси 2084 йилгача кўпаяди — БМТ

Ер аҳолиси 2084 йилгача кўпаяди — БМТ

Фото: Aussiedlerbote.de

Ер аҳолиси сони ҳозирда 8 миллиарддан ошди, унинг энг юқори чўққиси 2080-йилларга тўғри келади. БМТ бу бўйича янги прогнозини эълон қилди, деб ёзди Tagesschau.

Олимларнинг тахминига кўра, 2084 йилда дунё аҳолиси сони салкам 10 миллиардга етганидан сўнг қисқаришни бошлайди.

Демографик тадқиқотлар федерал институти (BiB) аввалроқ айрим тенденцияларни тақдим этганди. Ҳозир бутун дунё бўйлаб аёллар 1990 йилга нисбатан ўртача бир бола кам туғмоқда. Айни пайтда жаҳонда бир аёлга ўртача 2,2 нафар бола тўғри келади, дейилади унда.

Шунга қарамасдан, демографик жараёнлар инерцияси жаҳон аҳолиси сони 2084 йилга қадар ўсишига сабаб бўлади. Шу нуқтага етгандан бошлаб, туғилишлар сони қисқариб, ўлимлар сони кўпаяди, дунё аҳолиси қаришни бошлайди.

Ҳозир сайёрамизнинг аҳолиси энг кўп минтақалари — Шарқий ҳамда Жануби-Шарқий Осиёда 2,3 млрд киши, Марказий-Жанубий Осиёда 2,1 млрд киши яшайди. Статистикага кўра, Ер юзида аёллар эркаклардан кўп.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг