Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эпидемия бошлангандан бери Францияда бундай ҳолат кузатилмаганди

Эпидемия бошлангандан бери Францияда бундай ҳолат кузатилмаганди

Фото: «Yandex.com»

Францияда бир кеча-кундузда 8975 та коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилди. Бу эпидемия бошлангандан бери антирекорд кўрсаткич саналади, дея хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш бош бошқармаси (DGS).

Март ойининг охирида энг кўп кунлик ўсиш 7578 та ҳолатни ташкил этганди.

Чоршанба ва пайшанба кунлари кунига 7 мингтадан ортиқ янги вирусни юқтирганлар аниқланди.

Шифохоналарда коронавирусга чалинган 4671 нафар бемор даволанмоқда, 473 киши реанимацияда.

COVID-19 эпидемияси бошлангандан буён Францияда 30 686 киши ҳаётдан кўз юмди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг