ЕОИИга аъзолик ва мевалар экспорти: инспекция раҳбари нима дейди?
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида Тошлоқ туманидаги «Уз-Сеганг» қўшма корхонасида ҳам бўлган эди.
Президентимиз ташрифидан сўнг ушбу корхонада бўлган Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи Иброҳим Эргашев журналистларга интервью берди.
- Ўзбекистон ЕОИИ ташкилотига кузатувчи мақомида қўшилишга яқин турибди. Бу мевалар эспорти ва фитосанитар талабларига қандай таъсир қилади?
-Бизнинг ташкилот ўсимликлар карантини ва давлатлар ўртасидаги мевалар экспортини назорат қилишга масъул саналади. Биз ҳозирда Россия, Қозоғистон давлатлари билан ҳамкорликни ўз қонунчилигимиздаги талаблар асосида ривожлантириш йўллари устида ишлаяпмиз. Биз иттифоқ давлатлари талаблирга мослашиш бўйича беш йиллик концепцияни ишлаб чиқдик.
-Кейинги пайтларда қишлоқ хўжалигига хавф солиши айтилаётган чигиртка муаммоси ҳақида нима дея оласиз?
-Тўғрисини айтганда чигиртка муаммоси ташкилотимиз объектига кирмайди. "Ўзагроҳимоя" ташкилоти бунга масъул саналади. Лекин инспекторларимиз бу масала юзасидан ҳам текширув ва аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб боряпти.
Мавзу доирасида: Йирик можаро — Қирғизистон ЕОИИдан чиқиб кетиши мумкин
-ЕОИИга аъзолик бошқа халқаро ташкилотлар билан алоқаларга таъсир қилмайдими? Дейлик Жаҳон савдо ташкилотига.
-ЕОИИнинг талаблари билан билан кўплаб халқаро иқтисодий ташкилотлар, жумладан ЖСТ талаблари билан ўхшаш. ЕОИИга аъзо давлатлар тарихига эътибор берсак, улар ЖСТга ҳам кирганлар.
Ўсимликлар карантини соҳасидан олиб қарасак, биз ЖСТнинг халқаро нормаларига ҳам мослашиш устида ишлаяпмиз.
-Аҳоли томорқаларида тарқалаётган касалликлар билан ташкилот қандай курашади?
-Бизнинг карантин инспекторларимиз аҳоли орасида ҳам ишлайди. Аввал 270 та ходимимиз бор эди, ҳозир улар сони 1300 нафардан ошди. Авваллари битта инспектор уч-тўртта туманга қараса, ҳозир битта туманнинг ўзида камида иккитадан инспектор қўйилган. Назорат ва тартиб янада кучаяди.
Маълумот ўрнида: Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифини 5 та интернет нашри ҳам бевосита ёритди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter