Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг ёмон ўйнади, аммо тарихга кирди

Энг ёмон ўйнади, аммо тарихга кирди

Фото: «Favoritnr1.com»

Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичлари тугаши билан, плей-оффга чиққан жамоалар билан бирга, энг ёмон натижа кўрсатган терма жамоа номи ҳам аниқ бўлди.

Барча кўрсаткичлар солиштириладиган бўлса, Панама терма жамоаси энг охирги ўринни эгаллади. Нуфузли турнирда илк маротаба қатнашган ва уч ўйинни ҳам бой беришган панамаликларнинг тўплар нисбати 2-11 га тенг бўлди.

Биринчи учрашувда Бельгиядан 0-3 ҳисобида мағлубиятга учраган Панама иккинчи ўйинда гарчи ингизлардан йирик ҳисобда мағлубиятга учраса-да (1-6), жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк голини урди. Охирги учрашувда эса тунисликлар ғалабани илиб кетишди: 1-2.

Биронта очко ишламаган терма жамоалардан яна бири Миср, очиғи, кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Бироқ «фиръавнлар»нинг урган ва ўтказиб юборган тўплари нисбати яхшироқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг