Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг йирик сайёҳлик кемасининг йўловчиси сувга тушиб кетиб ҳалок бўлди

Энг йирик сайёҳлик кемасининг йўловчиси сувга тушиб кетиб ҳалок бўлди

Фото: The Telegraph

Дунёдаги энг йирик сайёҳлик кемаси — Icon of the Seas бортидан сувга тушиб кетган йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда New York Post хабар берди.

Нашр ёзишича, номаълум эркак бир ҳафталик саёҳатнинг биринчи оқшомидаёқ сувга тушиб кетган. Бу пайтда кема Порт-Майамидан 300 мил (482,8 км) олисда бўлган. Ҳодисадан хабар топган кема экипажи қутқарув амалиётини бошлаган. Эркакни топиб, бортга олишган. Аммо олган жароҳатлари оқибатида у вафот этган.


Icon of the Seas ҳақида батафсил: 40 та ресторани, фавворали концерт зали бор. Дунёдаги энг катта сайёҳлик кемаси қурилмоқда (видео)


Маълумот учун: 2024 йил бошида сувга туширилиши билан жаҳондаги энг йирик сайёҳлик кемасига айланган Icon of the Seas кўплаб экспертларда хавотир уйғотган, кўпчилик уни ҳам «Титаник» қисмати кутаётган бўлиши мумкинлигини айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг