Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг оғир аҳвол Андижон, Термиз ва Когон шаҳарлари ҳамда 7 та туманда...

Энг оғир аҳвол Андижон, Термиз ва Когон шаҳарлари ҳамда 7 та туманда...

Фото: Xabar.uz

Бугунги йиғилишда президент тадбиркорлик субъектларини кўпайтириш бўйича янги ёндашувларни жорий қилиш зарурлигини қайд этди.

Таъкидланишича, ўтган йили Бухорода — 8 та, Наманган, Сурхондарё ва Сирдарёда — 2 тадан, Тошкент вилоятида — 1 та туманда янги ташкил этилган тадбиркорлар сони 2021 йилга нисбатан 30-40 фоизга камайган.

Энг оғир аҳвол Андижон, Термиз ва Когон шаҳарлари, Жалақудуқ, Марҳамат, Олот, Қоракўл, Шофиркон, Мингбулоқ ва Қибрай туманларида эканини қайд этган президент ушбу ҳудудлар ҳокимларининг бу борадаги фаолияти қониқарсизлигини кўрсатиб ўтди.

Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга икки ҳафта муддатда ушбу туманларга бориб, мавжуд шароитларни ўрганиб, уларнинг ҳар бири бўйича тадбиркорликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг