Энг кўп никоҳ тузилган ҳудудлар эълон қилинди

Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилган? Статистика қўмитаси бу ҳақда маълумот берди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-апрел ойларида, республика бўйича 59 598 та никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Қайд этилган никоҳларни ҳудудлар кесими бўйича тақсимланиши қуйидагича:
— Қорақалпоғистон Р. – 4 011 та
— Андижон вилояти – 4 422 та
— Бухоро вилояти – 3 809 та
— Жиззах вилояти – 1 974 та
— Қашқадарё вилояти – 6 352 та
— Навоий вилояти – 1 361 та
— Наманган вилояти – 3 710 та
— Самарқанд вилояти – 6 422 та
— Сурхондарё вилояти – 5 332 та
— Сирдарё вилояти – 1 391 та
— Тошкент вилояти – 4 355 та
— Фарғона вилояти – 5 648 та
— Хоразм вилояти – 5 514 та
— Тошкент шаҳри – 5 297 та.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter