Энг катта камерали смартфон тақдим этилди
Энг катта камерали смартфон — «Sharp Aquos R6» тақдим этилди. Телефон камераси датчиги 1 дюйм (2,54 сантиметр)га тенг.
Бу, масалан, «Mi 11 Ultra»да ишлатилаётган камерадан каттароқ. Бироқ «Sharp Aquos R6»нинг камераси энг катта бўлгани билан, негадир, атиги 20,2 мегапикселли. Смартфоннинг камералар тизимида 3D ToF модули ҳам бор. Камерага Leica Summicron объективи ўрнатилган.
«R6»нинг қолган барча жиҳатлари флагманга хос: Snapdragon 888 процессори, 6,6 дюймли қабариқ OLED-экрани (WUXGA+ (2730 х 1260 пиксел) 240 Гц.гача янгиланиш частотасига эга. Смартфонга сиғимдор 5000 мАс аккумулятор ўрнатилган.
Смартфоннинг нархи ҳозирча маълум қилинмаган. Июнь ойининг иккинчи ярмида сотувга чиқиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter