Энг баландда жойлашган сайлов участкаси (фото)
Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтаси — Ҳазрати Султон чўққисидир (денгиз сатҳидан 4646 метр).
Унга яқин жойлашган аҳоли яшаш пункти Шаҳрисабз туманидаги Кўл қишлоғи бўлиб, қишлоқ ва чўққи ўртасидаги масофа 18 километрни ташкил қилади. Қишлоқ мутахассислар томонидан денгиз сатҳидан қарийб 2400 метр баландликда жойлашган деб эътироф этилади.
Марказий сайлов коммиссияси хабарига кўра, бу ерда истиқомат қилувчи аҳолининг 765 нафари шу қишлоқда жойлашган 64-мактаб биносида ташкил қилинган 920-сайлов участкасида овоз беришда иштирок этадилар. Уларнинг 27 нафарини сайловда илк марта қатнашаётган ёшлар ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter