Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энергетика соҳасида монополияга барҳам берилиши мумкин

Энергетика соҳасида монополияга барҳам берилиши мумкин

Фото: «Энергетика»

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Энергетика соҳасида монополияни тугатиш, электр энергияси етказиб беришда рақобат муҳитини шакллантириш ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш мўлжалланган.

Ушбу вазифа Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Энергия тежаш миллий компанияси, Инновация вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекнефтегаз» АЖга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасида энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун энергетика тизимини ислоҳ қилиш, унинг асосий мақсади, устувор йўналиш ва вазифаларини белгилаб берадиган стратегия ва аниқ тадбирлар назарда тутилади.

Эслатиб ўтиш керак, ушбу лойиҳа тасдиқланиши, ўзгариши ёки рад этилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг