Энди хориж товарларини ҳам истеъмол кредити асосида олиш мумкин
«Истеъмол кредити тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиш билан истеъмол кредити ҳисобидан харид қилинаётган товарлар ва хизматлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бўлишига оид чекловлар олиб ташланди.
Шунингдек, ҳужжатга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, молиявий истеъмол кредитидан фойдаланишда шартнома товарни (хизматни) истеъмолчи томонидан сотиб олишга доир шартнома кучга киргунига қадар ёки кучга кирганидан кейин тузилиши мумкин.
Молиявий истеъмол кредити бериш истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчининг ёки реализация қилувчи субъектнинг (юридик ва жисмоний шахснинг) банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Молиявий истеъмол кредитининг нақд пулда берилишига йўл қўйилмайди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter