Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди «Тез ёрдам»нинг «бензин йўқ», «гараж ёпиқ» деган баҳоналари ўтмайди

Энди «Тез ёрдам»нинг «бензин йўқ», «гараж ёпиқ» деган баҳоналари ўтмайди

Фото: «Тафсилот»

Айни дақиқаларда Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов журналистлар учун матбуот анжумани ўтказиляпти. Ушбу брифингда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг мухбири ҳам иштирок этмоқда.

Давлат маслаҳатчисининг сўзларига кўра, 2017 йилда «Тез тиббий ёрдам» учун 1269 та автотранспорт воситаси сотиб олинди, бироқ ҳали бу етарли эмас. Фуқаролар мурожаатлари билан ишлашни самарали йўлга қўйиш учун республика бўйлаб 103 рақами билан «Call» марказлари ташкил этилади. Илгари бу марказларда оддий алоқачилар ўтирган бўлса, энди врачлар рация ёрдамида бевосита хизмат кўрсатади.

Энди «бензин йўқ», «гараж ёпиқ эди» каби баҳоналар ўтмайди. Сабаби «Тез ёрдам» хизмати таъминотига шахсан ҳоким жавобгар бўлади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг