Энди суюнчи пули олиш учун ариза керак эмас
Туғилганлик ва дафн маросимини ўтказиш учун бериладиган бир маротабалик нафақа пулини олиш учун ариза йўллаш — Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилиши бошланган эди.
ДХА хабарига кўра, эндиликда туғилганлик ёки ўлим тўғрисида гувоҳнома олиш учун ФҲДЁ (оддий қилиб «ЗАГС») бўлимига мурожаат этсангиз, суюнчи пулини олиш учун ариза махсус электрон тизим орқали автоматик тарзда Пенсия жамғармасига юборилади.
Яъни, Сиздан қўшимча вақтингизни сарфлаб ДХМга ҳам боришингизнинг ҳожати бўлмайди.
«ЗАГС»га мурожаат қилганингиздан сўнг қисқа фурсатда қўл телефонингизга смс-хабар келади. Сиз фақатгина паспорт ва тегишли гувоҳнома (туғилганлик ёки ўлим тўғрисидаги) билан ўзингизга қулай бўлган «Халқ банки» филиалига бориб белгиланган суюнчи пулларини олиб кетишингиз керак бўлади холос.
Илгари суюнчи пулини олиш учун ариза бергандан сўнг, пулларни фақатгина ҳар ойнинг белгиланган санасидан сўнг ва яшаш манзили бўйича кўрсатилган банк филиалидан олишга тўғри келарди.
Энди эса, экстерриториал тарзда исталган банк филиали ва хабар келганидан сўнг ўша кунни ўзида пулларни олиб кетишингиз мумкин.
Маълумот учун: бугунги кунда ариза топширмасдан тўғридан тўғри «Халқ банки»дан суюнчи пулини олиш учун 28 мингга ариза юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter