Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди санитария-гигиена талабларини бузган тадбиркорлик субъектлари карантин харажатларини ўз ҳисобидан тўлайди

Энди санитария-гигиена талабларини бузган тадбиркорлик субъектлари карантин харажатларини ўз ҳисобидан тўлайди

Фото: Xabar.uz

Республика махсус комиссияси бугун карантин билан боғлиқ ахборот берди. Унга кўра, эндиликда карантин талабларини бузган тадбиркорлик субъектлари санитария-гигиена талабларига риоя этмаслик оқибатида коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда карантинга олиш ҳамда сақлаш билан боғлиқ харажатларни ўз ҳисобидан қопланиши белгиланди

«Жамоат жойларида тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабига қатъий риоя этилиши, шу жумладан ижтимоий масофани сақланиши устидан назоратни кучайтириш белгиланмоқда.

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади.

Карантин чекловлари шароитида фаолият юритишига рухсат берилган тадбиркорлик субъектларига (қурилиш, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари ва б.) тегишли объектларда белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя этмаслик оқибатида коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда ушбу объектларни ва шахсларни карантинга олиш ҳамда сақлаш билан боғлиқ харажатлар мазкур субъектлар ҳисобидан қопланиши белгиланди», — дейилади махсус комиссия ахборотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг