Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди «микро бизнес» учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 4 фоиз этиб белгиланади – Президент

Энди «микро бизнес» учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 4 фоиз этиб белгиланади – Президент

Бугун, 22 август куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Президент ва тадбиркорлар учрашувида давлат раҳбари соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш юзасидан 5 та йўналишда ташаббусларни билдирди.

Биринчи йўналиш – корхоналарни тоифаларга ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида ёндашувни белгилаш.

Бунда, корхоналар йиллик айланмаси бўйича тоифаларга ажратилади.

Булар:

– 1 миллиард сўмгача бўлгани – микро бизнес;

– 10 миллиард сўмгача бўлгани – кичик бизнес;

– 100 миллиард сўмгача бўлгани ўрта бизнес тоифасига киради.

Шундан келиб чиқиб, 2023 йил 1 январдан бошлаб микро бизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизли солиқ ставкасини жорий этиш белгиланмоқда.

Қайд этилишича, бунда, олис ҳудудлардаги ва алоҳида тоифадаги тадбиркорлар учун амалдаги 1 ва 2 фоизли ставкалар сақлаб қолинади.

Ёки, улар ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод этилади.   

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг