Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди ишга кирмоқчи бўлган чет тили ўқитувчиларидан B2 даражадаги сертификат сўралади

Энди ишга кирмоқчи бўлган чет тили ўқитувчиларидан B2 даражадаги сертификат сўралади

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчиси лавозимига ишга қабул қилинаётган номзодлар камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши белгиланган эди.

Бироқ мазкур тартиб Ҳукумат томонидан ўтган йили мактабларда хорижий тилларни ўқитиш жараёни давомийлигини таъминлаш мақсадида кечиктирилган ва 2023/2024 ўқув йилидан кучга кириши белгиланган.

Шу боис 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб янги ишга кираётган хорижий тиллар ўқитувчиларидан B2 даражадаги сертификат талаб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2024/2025 ўқув йилидан мактабдаги ҳар қандай чет тили фани ўқитувчиси B2 даражадаги сертификатга эга бўлиши талаб этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг