Эълон! «ALSKOM» компанияси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказади
Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109-уй манзили бўйича жойлашган (электрон почта манзили: [email protected], веб-сайт: www.alskom.uz) «ALSKOM» суғурта компанияси акциядорлик жамияти 2020 йил 11 июнь соат 10:00да Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 109-уй манзилда жойлашган «ALSKOM» суғурта компанияси акциядорлик жамияти бош офис биносида акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказилишни маълум қилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 09:00 да бошланади.
Йиғилишда иштирок этиш учун акциядор ва унинг вакили шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт), шунингдек акциядор – жисмоний шахс вакили нотариал тасдиқланган ишончнома, акциядор – юридик шахс вакили ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлиши лозим.
Йиллик умумий йиғилиш ўтказилишини маълум қилиш учун акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2020 йил 19 май.
Ўтказилаётган йиллик умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2020 йил 07 июнь.
Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:
- Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш.
- 2019 йил фаолият якуни бўйича Компания Кузатув кенгаши Раисининг ҳисоботи.
- Компаниянинг 2019 йил молия-ҳўжалик фаолияти натижалари ва 2020 йилга Компания Бизнес-режаси параметрлари тўғрисида Бош директор ҳисоботи.
- Компаниянинг 2019 йил молия-ҳўжалик фаолияти текшируви натижалари тўғрисида Тафтиш комиссияси ҳисоботи.
- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Компаниянинг 2019 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботини аудиторлик текшируви натижалари ҳақида мустақил аудитор хулосаси.
- Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тузилган Компаниянинг 2019 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботини халқаро аудит стандартларига мувофиқ мустақил аудиторлик текшируви натижалари ҳақида ҳисобот-хулосаси.
- 2019 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботни тасдиқлаш.
- 2019 йил фаолият якуни бўйича Компаниядаги корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
- 2019 йил учун Компания соф фойдаси тақсимотини тасдиқлаш.
- Компания Уставига киритилаётган ўзгартиришлар ва Компания Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
- Компаниянинг "Кузатув кенгаши тўғрисида"ги Низомга ўзгартиришлар киритиш.
- Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш.
- Тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш.
- Компаниянинг 2019 йил молия-хўжалик фаолиятини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини аниқлаш ва унинг хизматларига ҳақ тўлашнинг чегаравий миқдорини белгилаш ва у билан шартнома тузиш.
- Компаниянинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
- Компаниянинг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган битимларни маъқуллаш масаласини кўриб чиқиш.
- Компаниянинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган йирик битимларни тузиш масаласини, ижро органи томонидан мустақил равишда бажариши мақсадида аниқлаш ҳамда маъқуллаш.
- Хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдамнинг чегаравий миқдорларини белгилаш.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланган материаллар билан Компаниянинг Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109-уй манзилида жойлашган маъмурий биноси ҳамда www.alskom.uz корпоратив вэб-сайтида танишишингиз мумкин.
Маълумот учун телефон: (78) 147-11-00.
«ALSKOM» СК АЖ Кузатув Кенгаши
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter