Элликдан зиёд маҳкумга инсонпарварлик далолатномаси қўлланилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили «ишонч телефони»га Тошкент вилоятидаги 28-,43-ва 50-сонли манзил-колонияларда жазо муддатини ўтаётган 25 ҳамда Самарқанд вилоятидаги 38-сонли манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган 8 нафар маҳкумнинг мурожаатлари келиб тушган эди.
Ушбу мурожаатларда, маҳкумлар озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг белгиланган қисми ўталган бўлишига қарамай, уларга нисбатан инсонпарварлик далолатномаси қўлланилмаётгани баён қилинган», — деб хабар беради омбудсман.
Шундан сўнг мурожаатлар Омбудсман томонидан ўрганилиб, Ички ишлар вазирлиги ва Олий судга ушбу ҳолатни бартараф этиш юзасидан сўров хати киритилади ва ижроси назоратга олинади.
Натижада, Жиноят ишлари бўйича тегишли судларнинг ажрими билан 48 нафар маҳкумга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо ахлоқ тузатиш ишларига, 3 нафар маҳкумга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли равишда озод этишга ва 2 нафар маҳкумга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган. Қолган 8 нафар маҳкумнинг интизомий жазоси мавжуд бўлганлиги сабабли инсонпарварлик далолатномаси қўлланилиши рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73, 74, 89-моддаларида жазони ўташда муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки енгилроғи билан алмаштириш тартиби белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Омбудсманга манзил колонияларда ва мажбурий даволаш муассасаларида сақланаётган шахслар, уларнинг яқин қариндошлари, «10-96» қисқа рақамли «Ишонч телефони», «Омбудсман қутилари» [email protected] электрон почтаси орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter