Яшаш учун энг яхши ва ёмон шаҳарлар аниқланди. Тошкент ҳам бу рўйхатда бор
![Яшаш учун энг яхши ва ёмон шаҳарлар аниқланди. Тошкент ҳам бу рўйхатда бор](https://static.xabaruz.com/crop/8/1/720_460_95_812104186.jpg)
«Mercer» консалтинг компанияси яшаш учун энг яхши ва оғир шароитли шаҳарлар рўйхатини тузди. Умргузаронлик қилиш учун керакли шароит, жамоат транспорти ва бошқа кўрсаткичлар ҳисобга олинди.
Веналиклар — дунёдаги энг бахтли инсонлар. Австрия пойтахти яшаш учун керакли барча шароитларга эга шаҳарлар етакчиcи. Цюрих ва Ванкувер ҳақида ҳам худди шундай дейиш мумкин
Энг яхши шаҳарлар:
- Вена (Австрия)
- Цюрих (Швейцария)
- Ванкувер (Канада)
- Мюнхен (Германия)
- Окленд (Янги Зеландия)
- Дюссельдорф (Германия)
- Франкфурт (Германия)
- Копенгаген (Дания)
- Женева (Швейцария)
- Базель (Швейцария).
Не не улкан салтанатларга пойтахт бўлган афсонавий Бағдоддан бугун асар ҳам қолмаган. Консалтинг компанияси Бағдодни ҳаёт сифати бўйича энг ёмон шаҳар деб топди. Ироқ пойтахти 231-ўринда (рўйхатнинг охирида).
Ҳатто Марказий Африка Республикаси пойтахти Банги ҳам Бағдоддан битта олдинда.
Яман пойтахти Сана эса 229-ўринда жойлашди.
Энг ёмон шаҳарлар
- Бағдод (Ироқ, 231-ўрин)
- Банги (МАР, 230)
- Сана (Яман, 229)
- Порт-о-Пренс (Гаити, 228)
- Хартум (Судан, 227)
- Нжамена (Чад, 226)
- Дамашқ (Сурия, 225)
- Браззавиль (Конго, 224)
- Киншаса (Конго ДР, 223)
- Конакри (Гвинея, 222).
«Mercer» рўйхатида пойтахтимиз ва «яқин хориж» шаҳарлари ҳам бор: Вильнюс 81-ўринда, Таллин 86, Рига 90, Истанбул 130, Москва 167, Олмаота 177, Боку 195, Тошкент 203, Бишкек 206, Ашхобод 211, Душанбе 215-ўринда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter