Электрдан қарзини тўламаган фермернинг «Volkswagen»и жарима майдонига қўйилди
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан электр энергияси ва табиий газ таъминоти корхоналари фойдасига ундирув билан боғлиқ суд ҳужжатлари ижроси олиб борилмоқда.
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор «Рахимбой» фермер хўжалигидан Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖга 78,6 млн. сўм ундирилиши кўрсатилган.
МИБ хабарига кўра, қарздорликни ундириш мақсадида олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида фермер хўжалиги раҳбарига тегишли «Volkswagen ID.4» русумли автомашина хатланган ва жарима майдонига олиб кирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter