Элдор Шомуродов август ойида Россия чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлди

«Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов август ойи якунларига кўра Россия чемпионатининг энг яхши футболчиси, деб тан олинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси август ойида Россия чемпионатида «Ростов» таркибида 5 та учрашувда майдонга тушди ва 5 та гол урди. Айни вақтда у Россия премьер-лигасида тўпурарлар рўйхатини бошқариб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Эктор Купер томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилган ва ЖЧ саралаши доирасида 5 августда Фаластинга қарши кечадиган баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter