Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эктор Купер Ливанга қарши ҳимоявий таркиб танлади

Эктор Купер Ливанга қарши ҳимоявий таркиб танлади

Фото: «Ufa.uz»

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни пайтда Австралияда ўз йиғинини ўтказмоқда. Мазкур йиғин доирасида Эктор Купер бошчилигидаги футболчиларимиз иккита ўртоқлик ўйинини ўтказадилар.

Ўйинларнинг дастлабкиси бугун Ливан терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланади. Ўйинни Шон Эванс бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар гуруҳи бошқаришади.

Ушбу учрашувга терма жамоамизнинг бошланғич таркиби эълон қилинди. Юқорида келтирилган таркибдан кўриш мумкинки, Эктор Купер бугун ҳимоявий усулни синовдан ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз январь ойида БАА мезбонлик қиладиган Осиё кубогида иштирок этади ва мазкур йиғин қитъанинг энг нуфузли мусобақага тайёргарлик вазифасини бажаради.

Йиғин доирасида иккинчи ўйин 20 ноябрь куни Жанубий Корея терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг