Экспорт қилувчилар учун солиқ миқдори камайди
Ўзбекистон Республикаси Президенти «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни қабул қилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар қилинди.
Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15 фоиздан юқори бўлган юридик шахслар солиқ солинадиган базани:
- товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисми юзасидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича;
- товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисми юзасидан ягона солиқ тўлови бўйича камайтирадилар.
Ушбу имтиёзлар қўлланилиши натижасида тўланмаган маблағлар қуйидаги ҳолларда пеня ҳисобланган ҳолда ундирилади:
- товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти фактини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;
- товарлар экспорт режимига чиқарилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида валюта тушуми таъминланмаганда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter