Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕК раҳбари Европа кенгаши биносини тарк этди

ЕК раҳбари Европа кенгаши биносини тарк этди

ФОТО: «AP Photo/Olivier Matthys, Pool»

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқининг 27 та давлати раҳбарлари йиғилган Европа кенгаши биносидан чиқиб, изоляцияга кетди. Бу ҳақда унинг ўзи Twitter-аккаунтида ёзиб қолдирди.

Ляйеннинг сўзларига кўра, идорасидаги ходимлардан бирида коронавирус аниқланганини у эрталаб билган.

«Таҳлил натижаларим манфий чиқди. Бироқ эҳтиёткорлик юзасидан ўзимни изоляцияга олиш учун Европа кенгаши биносини зудлик билан тарк этаман», — деб ёзган Еврокомиссия раҳбари.

Маълумот ўрнида. 2019 йил 16 июль куни Урсула фон дер Ляйен Европа иттифоқининг ижроия органи саналган Европа комиссияси президентлигига сайланди. У Еврокомиссия раҳбарлигига сайланган биринчи аёл арбоб сифатида тарихда қолди. Бунга қадар у олти йил давомида Германия мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган. Унинг номзодини Европарламентнинг 751 депутатидан 383 нафари қўллаб-қувватлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг