Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эҳсон қутисини ўғирлаган шахс ушланди

Эҳсон қутисини ўғирлаган шахс ушланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс дўкон ёнига ўрнатилган хайрия қутисини ўғирлаётгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қўшимча маълумот берди.

Жорий йилнинг 2 февраль куни соат тахминан 00.47 ларда 20 ёшли Ёқуб исмли шахс Олмазор тумани Қўштут маҳалласида жойлашган дўкон ёнида ўрнатилган эҳсон қутисини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғирлик») билан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу шахс аниқланиб, қўлга олинган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг