Фазодаги мутация: Энди уларни эгизаклар дейиш нотўғри
Ўтган йили олиб борилган ушбу тажриба космос инсон генини ўзгартиришига NASA мутахассисларини тўлиқ ишонтирган бўлса, ажабмас.
Тажриба учун эгизак астронавтлар устида тадқиқот олиб борилган эди, деб хабар беради «Udivi.li».
Эллик тўрт ёшли Скотт Келли космосда бир йил бўлди. У қайтиб келгач олимлар бир нарсадан таажжубга тушишди: унинг жисмоний хусусиятлари буткул ўзгарганди.
Биринчидан у қайсидир маънода ёшарганди (буни теломерлар узайганидан билса бўларди (ҳолбуки, улар ёш ўтиши билан қисқаради). Бундан ташқари, Скоттда суяклар умумий массаси озайган, ичак флораси ўзгарган, астронавтнинг бўйи бир неча дюймга ўсганди.
Тўғри, орадан салкам бир йил вақт ўтиши билан аксарият кўрсаткичлар тикланди, бироқ фақат 93 фоизи. ДНКнинг 7 фоизи аслига қайтмади. Энди ака-укаларни эгизаклар дейиш нотўғри.
Олимлар мутация сабабини ҳамон тушунтириб бериша олмаяпти. Балки организмнинг беш биологик функциясига жавоб берувчи генлар фазода трансформацияга учрар. Аммо бу ҳам тахмин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter