Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ ва прокуратура ходимларининг дахлсизлиги: нималар ўзгарди?

ДХХ ва прокуратура ходимларининг дахлсизлиги: нималар ўзгарди?

«Прокуратура тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунларнинг тегишли моддаларига тузатишлар киритилди (24.12.2019 йилдаги ЎРҚ-597-сон Қонунга қаранг), деб хабар бермоқа «Норма».

Илгари прокуратура органлари ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлиги юқори турувчи прокурор томонидан ҳал этилган. ДХХ ҳарбий хизматчилари фақат тегишинча ДХХ раиси, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармаларнинг бошлиқлари розилиги билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

 Бу борада кўрсатиб ўтилган ходимларнинг дахлсизлиги олиб ташланди. Шу тариқа, энди уларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун юқори турувчи раҳбариятнинг розилиги талаб этилмайди – МЖТКда баён этилган умумий тартиб-таомил амал қилади.

 Бунда шахсий таркибнинг дахлсизлиги аввалгидек сақланиб қолади:

  • прокуратура органларида – прокуратура органлари ходимларининг интизомий ножўя хатти-ҳаракат учун жавобгарлиги масаласи юқори турувчи прокурор томонидан ҳал этилади, прокурор, терговчи ва суриштирувчига нисбатан жиноят иши қўзғатиш ва дастлабки тергов ўтказиш прокуратура органларининг мутлақ ваколати ҳисобланади;
  • ДХХда – ҳарбий хизматчиси тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар прокурорининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши мумкин эмас.

 Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 25.12.2019 йилдан кучга кирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг