Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ тез тиббий ёрдам ходимини пора билан ушлади

ДХХ тез тиббий ёрдам ходимини пора билан ушлади

Сурхондарё вилояти Денов тумани «Водий» маҳалласида жойлашган тез тиббий муассасаси ходими фуқаро Ш.Б. ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда тез тиббий ёрдам муассасасига ишга киритиб қўйиш эвазига фуқаро Ж.Ш.дан 1300 АҚШ доллари пора сифатида олаётган бўлган.

Шу вақтда у ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ш.Б.нинг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28-211-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд бўлиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг