Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ Сардоба фалокати сабаб жабрланган аҳолига ёрдам бермоқда (фото)

ДХХ Сардоба фалокати сабаб жабрланган аҳолига ёрдам бермоқда (фото)

Бугунги кунда Сардоба сув омборидаги тошқин оқибатларини бартараф қилишда давлат хавфсизлиги хизмати идоралари ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда. 

Бир гуруҳ ходимлар тошқин туфайли талофат етказилган Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида олиб борилаётган қидирув-қутқарув ишларида қатнашиб, аҳолига яқиндан ёрдам бериб келишаяпти.

Жумладан, Мирзаобод тумани ҳудудида тошқиндан зарар кўриб, кейинчалик қайтиб келган 160 нафар фуқаро билан боғлиқ озиқ-овқат муаммоси юзага келганлиги аниқланиб, туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари кечиктирилмасдан тарқатилди. 50 та хонадонда яшовчилар ишчи гуруҳга ичимлик суви етказиб берилмаётганлиги ҳақида мурожаат қилган эдилар. Ушбу муаммо туман “Сувоқава” бошқармаси ходимларини жалб қилган ҳолда тезда ўрганиб чиқилиб, имконият даражасида ижобий ҳал этилди.

ДХХ ходимларининг ташаббуси билан Оқолтин туманининг сув тошқини юз берган 60 та хонадон вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимлари томонидан талаб даражасида сифатли дезинфекция қилинди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг