Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ Самарқандда ХТБ раҳбари ўринбосарини қўлга олди

ДХХ Самарқандда ХТБ раҳбари ўринбосарини қўлга олди

16 ноябрь куни ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда прокуратура ва прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир чоғида вилоятдаги туманларнинг бирида халқ таълими бўлими мудири ўринбосари лавозимида ишловчи фуқаро Р.Т. хизмат мавқеидан фойдаланиб маҳаллий фуқародан туман мактабларининг бирига ўқитувчиликка ишга қўйишини ваъда қилиб ундан 300 АҚШ доллари миқдордаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳолат бўйича фуқаро Р.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг