ДХХ Қирғизистонга 80 миллион рублни олиб ўтмоқчи бўлган шахсни ушлади
Давлат хавфсизлик хизмати Қирғизистон ҳудудига ноқонуний равишда 80 миллион рублга яқин пул (қарийб 909 минг доллар) олиб киришга уринишни тўхтатди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати маълум қилди.
Баёнотда қайд этилишича, тезкор тадбирда Наманган вилояти бошқармаси ходимлари иштирок этган. Натижада улар Россия валютасини хорижга олиб чиқмоқчи бўлган бир нафар маҳаллий аҳоли вакилини қўлга олишди.
Эркак пулларни учта полиэтилен пакетга солиб, сўнг сумкаларни машинасига яширган. Шу тариқа у Қирғизистонга ноқонуний равишда маблағ ўтказмоқчи бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан республика Жиноят кодексининг «божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ўта йирик миқдорда бузиш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Энди фуқаро саккиз йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter