Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ Ўзбекистондан ноқонуний олиб кетилаётган 812.530 АҚШ долларини ушлаб қолди

ДХХ Ўзбекистондан ноқонуний олиб кетилаётган 812.530 АҚШ долларини ушлаб қолди

Фото: «YouTube»

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Тошкент – Андижон» автомагистралининг Ёзёвон туманидан ўтувчи қисмида иккита автомобил тўхтатилди.

Автомашиналар кўздан кечирилганда уларнинг салон қисмида ва юкхоналарида катта миқдордаги АҚШ доллари топилди. Жумладан, биринчи автомашинада 423.871 доллар, иккинчи автомобилда эса 388.659 доллар жами 812.530 АҚШ доллари олиб кетилаётган бўлган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Автомашиналар эгалари эса – қўқонлик Олим Аҳмедов ва Ҳабибулла Ҳалимов ҳамда уларга ҳамроҳлик қилаётган Учкўприк туманида яшовчи Абдулвосий Тешаев эканлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг ушбу ишга алоқадор бошқа шахслар ҳам қўлга олинди. Хусусан, гуруҳга етакчилик қилган Обид Халимов 13 йил давомида Саудия Арабистонида яшаган.

Ватанига қайтган Обид Халимов ўз атрофида валюта ташувчилар гуруҳини тузган ва унга Тошкент шаҳрида яшовчи жияни Абдуллох Ҳалимов, Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи қайноғаси Ҳабибулла Ҳалимов, шунингдек Жаҳонгир Толипов, Олим Аҳмедов, Абдулвосий Тешаев каби шахсларни жалб этган. Улар хориж валюталарини ноқонуний тарзда Қирғизистонга ўтказиш билан шуғулланган.

Ҳозирда ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ушбу ишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг