Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХА Тошкент вилоят бошқармаси қанча мансабдорнинг «танобини тортди»?

ДХА Тошкент вилоят бошқармаси қанча мансабдорнинг «танобини тортди»?

Давлат хизматлари агентлигининг (ДХА) асосий вазифаси, жайдари тилда айтсак, одамларнинг «қўл-оёғи» бўлишдир. Яъниким, давлат ташкилотларига кимнинг иши тушса, идорама-идора чопиб юрмайди, ДХАга мурожаат қилса - кифоя. Эндиликда агентлик бир неча ўнлаб давлат хизматларини кўрсатмоқда. ДХА Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ўтаётган йилда жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилган давлат хизматлари сони 904 мингдан ошган. Йил охиригача рақам янада ўсиши эҳтимоли катта. Бу ҳар уч одамдан биттаси муайян масалада агентликка мурожаат қилаётганини англатади.

Амалга оширилаётган ишларга қарамай давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида қонун бузилиш ҳолатлари учраб тургани бор гап. Агентликда эса ҳуқуқий таъсир чоралари кўрсатиш ваколати бор. Бусиз иложи йўқ, зеро, ишга тўғаноқ мансабдорларнинг ўз вақтида таноби тортиб қўйилмаса, фаолиятда самара бўлиши қийин.

ДХА Тошкент вилояти бошқармаси томонидан жорий йилда аниқланган қонун бузилишлари бўйича ваколатли идораларга 64 та тақдимнома, 153 та огоҳнома киритилди. Шунингдек, 250 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди. Қўлланилган таъсир чоралар натижасида 65 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилди, 17 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг