Дунёнинг энг тирбанд мегаполиси аниқланди
Inrix кузатув хизмати дунёнинг йирик шаҳарлари йўлларидаги ҳаракатланишни таҳлил қилиб, энг интенсив ҳаракат Лондонда эканлигини аниқлади. Буюк Британия пойтахти 2021 йилда энг узун тирбандликлар бўлган жойлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳадқа Lenta.ru маълум қилмоқда.
2021 йил давомида лондонлик ҳайдовчилар тирбандлик учун ўртача 148 соат вақт сарфладилар – бу коронавирус пандемиясигача бўлган даврдан атиги бир фоизга кам ва бошқа метрополислардан анча кўп.
Париж тирбандлик бўйича иккинчи ўринда – бу йил у ерда ҳайдовчилар ўртача 140 соат тирбандликда туришган. Учинчи ўринни Брюссел (134 соат), тўртинчи ва бешинчи ўринларни эса Москва (108) ва Нью-Йорк (102) эгаллаган.
2020 йилда энг тирбанд шаҳарлар рейтингида Лондон 16 ўринни эгаллаган эди. Мутахассисларнинг фикрича, пандемия бошида Британия пойтахтида кўплаб велосипед йўлаклари пайдо бўлиши билан йўллар автомобиллар йўли торайиши эвазига тирбандлик даражаси ортган.
Бироқ, Cycling UK хайрия ташкилоти бу даъвони рад этган. Фаолларнинг фикрича, велосипед йўлларини тирбандликлар сонининг кўпайишида сабабчи қилиб кўрсатмаслик керак – улар транспорт тизимига тўғри мувозанат ва фавқулодда вазиятларда тирбандликка вақт сарфламаслик имкониятини беради.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, муаммо аҳолининг автомобилларга жуда кучли боғлиқлигидадир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter