Дунёнинг энг катта наркобаронларидан бири қўлга тушди
Дунёнинг энг катта наркобаронларидан бири Исмаэл «Эл Майо» Самбада АҚШ (Эл-Пасо, Техас штати)да қўлга олинди.
Самбада — Мексикадаги «Синалоа» наркокартелининг етакчиси. 76 ёшли Самбада картелга Ҳоакин «Эл Чапо» Гусман билан бирга асос солган (Гусман ҳозир Америка қамоқхонасида жазони ўтаяпти).
Мавзуга доир: Мексика кўчалари наркокартелга қарши жанг майдонига айланди (видео)
АҚШ адлия вазирлиги хабарига кўра, Самбада билан бирга Гусманнинг ўғли Ҳоакин Гусман Лопес ҳам ҳибсга олинган. Бу пайтда улар Техасдаги хусусий аэропортлардан бирида бўлишган.
АҚШ бош прокурори Меррик Гарланднинг айтишича, Самбада ва Лопес «дунёдаги энг шафқатсиз ва кучли наркокартеллардан бири»ни бошқаришмоқда.
Февралда АҚШ ҳукумати Самбадани фентанилли наркотик моддани тайёрлаш ва тарқатишда айблаган эди.
«Фентанил — мамлакатимиз дуч келган энг кўп ўлимга сабаб бўлувчи наркотаҳдид. Токи фуқароларимизни заҳарлашда айбдор картелнинг ҳар бир етакчиси, аъзоси ва шериги жавобгарликка тортилмас экан, Адлия вазирлиги тиним билмайди», — деди Гарланд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter