Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги «иккинчи» кекса инсон 116 ёшида вафот этди

Дунёдаги «иккинчи» кекса инсон 116 ёшида вафот этди

Польшанинг энг кекса фуқароси, дунёдаги иккинчи кекса инсон Текла Юневич 116 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Польшанинг RMF радиостанцияси хабар берди.

Текла Юневич 1906 йилнинг 10 июнида Львов (ҳозирги Украина)дан 40 км олисдаги Крупско қишлоғида туғилган. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан буён Польша жанубидаги Силезияда яшаб келган.

Онахон турмуш ўртоғи вафот этган 1980 йилдан то 103 ёшигача (2009 йил) якка яшаб рўзғор юмушларини ўзи эплаган. Шундан сўнг неваралари қарамоғига олишган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг