Дунёдаги энг ёш бош вазир футболчига турмушга чиқди
Финляндия бош вазири Санна Марин келин кўйлагини кийди, дея хабар берди мамлакат ҳукумати сайти.
Сиёсатчи футболчи Маркус Райкконен билан турмуш қурди. Улар 16 йилдан бери бир-бирини танийди. Келин-куёвнинг икки ярим яшар қизи бор. Ҳукумат раҳбари қароргоҳида бўлиб ўтган тўйга икки ёшнинг қариндошлари ва дўстлари таклиф этилди.
Марин ўтган йил декабрдан бери бош вазир лавозимини эгаллаб келмоқда. У мамлакатда бу лавозимни эгаллаган учинчи аёлга айланди. Шунингдек, у нафақат Финляндия, балки бутун дунё бўйича энг ёш бош вазир ҳам ҳисобланади. Унинг маҳкамасидаги 19 та вазирдан 12 нафари — аёллар. Шунингдек, мамлакатдаги бешта катта партиядан тўрттасига аёллар раҳбарлик қилишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter