Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг узун тил соҳиби топилди (видео)

Дунёдаги энг узун тил соҳиби топилди (видео)

Фото: «LADbible»

Ҳиндистонда дунёдаги энг узун тил эгаси топилди. Бу ҳақда LADbible хабар бермоқда.

Правин исмли 20 ёшли ҳиндистонлик рекордчи деб тан олинди. Тилининг узунлиги 10,8 сантиметрни ташкил этади. Бу илгари қайд этилган рекорддан етти миллиметрга узунроқ. Шу туфайли, йигит тилини бурнига тегиза олади ёки тирсагини ялай олади. Ушбу рекорд Ҳиндистоннинг Рекордлар китоби расмий вакиллари томонидан қайд этилди.

Гиннеснинг рекордлар китобига кўра, 2012 йилдан бери америкалик Ник Стоберлнинг тили энг узун деб ҳисобланади. Тилининг узунлиги 10,1 сантиметр. Бундан олдинги рекорд эса 2002 йилда Буюк Британияда қайд этилган. Тилининг узунлиги 9,8 сантиметр бўлган Стивен Тейлорга тегишли бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг