Дунёдаги энг қари тошбақа 190 ёшда!
Муқаддас Елена оролига 1882 йилда совға қилинган Сейшел гигант тошбақаси — Жонатан бугун, 4 декабр куни 190 ёшга тўлди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Жонатан нафақат инсон томонидан қайд этилган энг узоқ яшаган тошбақа, балки қуруқликдаги энг узоқ умр кўрган жонивор ҳам саналади. Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган.
Тошбақа жуда қариб қолган, катаракта туфайли кўзлари кўрмайди, ҳид сезмай қўйган.
Унинг дунёга келган йили ва санаси нисбий, орол губернатори томонидан расман 1832 йил 4 декабр, дея белгиланган. Айтишларича, уни оролга совға қилишганида вояга етган, яъни камида 50 ёшда эди. Унинг ёши каттароқ ҳам бўлиши мумкин.
1832 йилда ёзувчи Гёте вафот этган, муҳандис Эйфел дунёга келган, орадан 71 йил ўтиб ака-ука Райтлар илк самолётда парвоз қилишган. 190 йил ичида империялар пайдо бўлиб, яна йўқликка равона бўлди. Тошбақа эса тирик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter