Дунёдаги энг баланд бўйли жирафа аниқланди
Австралия ҳайвонот боғида дунёдаги энг баланд бўйли жирафа сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган жонивор яшайди. Унинг бўйи беш ярим метрдан иборат, дея хабар берди «Upi».
Ирвин Биндининг оиласи Квинсленд штат Бирва шаҳридаги ҳайвонот боғига эгалик қилади. Улар ижтимоий тармоқлар орқали Форрест исмли жирафаси дунёдаги энг баландли бўйли жонивор деб тан олинганини эълон қилишди.
«Бизнинг қадрдон Форрестимиз дунёдаги энг баланд бўйли жирафа сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди! Биз баланд бўйли жониворимиздан фахрланамиз, унинг катта ва меҳрибон юраги бор», — деб ёзади Ирвин.
Форрест жирафаларни кўпайтириш дастурида иштирок этади. Унинг ўн иккита боласи бор. Яқинда яна бир жирафа боласи дунёга келишини кутишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter