Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёда янги йирик миллиардер пайдо бўлди

Дунёда янги йирик миллиардер пайдо бўлди

Фото:«РБК»

«Binance» крипвалюталар биржаси бош директори Чанпэн Чжао криптовалютада энг бой одамга айланди. Бу ҳақда «Bloomberg» маълум қилди.

У рақамли активларини ҳисобга олмаганда 96 миллиард доллар бойлиги борлиги аниқланди.

Чжао ҳиндистонлик бизнес-магнат Мукеш Амбани ортда қолдирди. Чжаонинг бойлиги сезиларли даражада каттароқ бўлиши мумкин. Компаниянинг «Binance Coin» деб аталадиган крипто-пули ўтган йили тахминан 1300 фоизга ошди.

Хитойдан чиқариб юборилган компания бутун дунё бўйлаб тартибга солувчи текширувларга дуч келмоқда. Йирик солиқ ва молиявий институтлари Чангпэнг Чжао криптовалюталар компаниясини текширмоқда.

«Binance»нинг келажаги унинг глобал регуляторлар билан муроса қила олиши ва штаб-квартирасини жойлаштириш учун мос жой топа олишига боғлиқ бўлиши мумкин. Бу орқали крипто-миллиардернинг бойлиги яна бир неча карра ошишига гувоҳ бўлишимиз мумкин бўлади.

«Мен анархист эмасман»,— деди у «Bloomberg» форумида. «Мен инсоният цивилизацияси қоидаларсиз дунёда яшаш учун етарлича ривожланганига ишонмайман».

Дунёда криптовалютага асосланган бойликлар ва рақамли токенлар қиймати ортиб бормоқда. Уларнинг умумий қиймати жорий йил бошида 2,09 триллион долларни ташкил этди. Бу рақам уч йил олдин 135 миллиард долларга тенг эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг