Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 25 миллиондан ошди

Янги типдаги коронавирусни юқтирганлар сони дунё бўйича 25 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда жаҳон бўйича коронавирус тарқалишини ўз манбаларига таянган ҳолда ҳисоб-китоб қилиб бораётган Жонс Хопкинс университети маълум қилди.
Университет хабарига кўра (13:00 т.в.), коронавирусга чалинганлар сони 25 009 739 кишига етди. 842 709 киши COVID-19 туфайли вафот этди. Шу вақтга қадар 16 411 400 киши тузалган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter